«дэниел розенблюм» тегли мақолалар


Ўзбекистон президенти миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди
7 сентябрь 2022, 20:34

Ўзбекистон президенти миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.

Ўзбекистон Россияга қарши санкцияларга риоя қилмоқчи — АҚШ элчиси
4 сентябрь 2022, 15:09

Ўзбекистон Россияга қарши санкцияларга риоя қилмоқчи — АҚШ элчиси

Ўзбекистон расмийлари Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш истаги борлигини ва уларни четлаб ўтувчи давлатга айланиш ниятида эмаслигини тасдиқлади, деди АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Дэниел Розенблюм. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати АҚШ билан санкциялар режими бўйича маслаҳатлашган.

АҚШ элчиси — сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида
30 август 2022, 18:44

АҚШ элчиси — сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Alter Ego`га берган интервьюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва таълим соҳалари ҳақида гапирди. У қатор ижобий ўзгаришларни санаб ўтди ва энг улуғвор ислоҳотларнинг ҳали ўз самарасини бермаганини таъкидлади.

«Жамоатчилик фикрини олиш жуда муҳим». АҚШ элчиси — Конституциянинг 90-моддасига ўзгартишлар киритилиши ҳақида
30 август 2022, 13:42

«Жамоатчилик фикрини олиш жуда муҳим». АҚШ элчиси — Конституциянинг 90-моддасига ўзгартишлар киритилиши ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари президентлик муддатларини ўзгартиришнинг «фойда ва хатарларини диққат билан кўриб чиқишларига» умид билдирди. Бу борада баҳс-мунозаралар борлиги яхши, дея қайд этди у.

АҚШ элчиси билан катта интервью: алоқалар, ислоҳотлар, Конституция, сўз эркинлиги ва бошқалар ҳақида
29 июн 2022, 16:49

АҚШ элчиси билан катта интервью: алоқалар, ислоҳотлар, Конституция, сўз эркинлиги ва бошқалар ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм «Газета.uz»га берган интервьюсида Америка ташқи сиёсатининг Ўзбекистондаги устувор йўналишлари, ислоҳотлардаги ютуқ ва муваффақиятсизликлар, сўз эркинлиги ва мамлакат ривожи ўртасидаги алоқалар тўғрисида сўзлаб берди. У Конституция ислоҳотлари ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи ҳолатларни кўриб турибмиз» — АҚШ элчиси
17 май 2022, 10:18

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи ҳолатларни кўриб турибмиз» — АҚШ элчиси

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2016 йилдан буён диний эркинликни таъминлаш борасида катта ютуқларга эришди, бироқ сўнгги пайтларда «эски даврларни акс эттирувчи» ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. «Орқага кетмайлик, олдинга кетайлик, янада бағрикенгроқ жамият сари ҳаракат қилайлик», — деди элчи.

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди
18 октябр 2021, 12:54

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди

АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Кристофер Майер бошчилигидаги идоралараро делегация Тошкентда чегара хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда АҚшнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениэл Розенблюм.

Ўзбекистон AҚШ учун муҳим мамлакат саналади — Дэниел Розенблюм
12 май 2021, 13:30

Ўзбекистон AҚШ учун муҳим мамлакат саналади — Дэниел Розенблюм

AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм AҚШ учун Ўзбекистон қандай стратегик аҳамиятга эгалиги тўғрисида фикр билдирди. «Ўзбекистон AҚШ учун муҳим мамлакат саналади», — дейди у. AҚШ элчиси бу фикрини асослаш учун учта сабабни келтириб ўтди.

AҚШ куздаги сайловларни яқиндан кузатиб боради — AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси
12 май 2021, 12:34

AҚШ куздаги сайловларни яқиндан кузатиб боради — AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси

AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, AҚШ ЕХҲТнинг мониторинг ишида қатнашади ва сайловларни яқиндан кузатиб боради. Шунингдек, унинг айтишича, сайловларда рақобатлашмоқчи бўлганларга имкон ва барча шароитлар бўлиши жуда муҳим. «Aгар кимдир сиёсий партия тузмоқчи бўлса, унинг йўлига қўйиладиган тўсиқлар бўлмаслиги керак», — дейди у.

АҚШ элчиси Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинишидан хавотирда эканини билдирди
14 август 2020, 14:04

АҚШ элчиси Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинишидан хавотирда эканини билдирди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Бишкекда Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши юзасидан хавотир билдирди. У журналистнинг ҳаракат эркинлигини ҳурмат қилишга ва Қирғизистонни ўзи танлаган мамлакатга кетишига ижозат беришга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг